Мен II гуруҳ ногирониман. Бир ўғлим бор январда уч ёшга тўлади ёлғиз тураман, ўғлимни асраб олганман ҳали номимга ўтказмадим мен ҳам бола пули олишга ҳаклиманми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарорига мувофиқ, оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс, 18 ёшга тўлган, ўз оиласига эга бўлмаган (ота-онаси, улардан бири ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахс билан бирга яшовчи) боласи ёки оиланинг фарзандликка олинган боласи ёхуд васийликка олинган шахслар) ариза берувчи бўлиши мумкинлиги ва кам таъминланган деб эътироф этилган оилага болалар нафақаси ёхуд моддий ёрдам яшаш жойи бўйича оиланинг муомалага лаёқатли аъзосининг ёзма аризасига асосан тайинланади.

Сизнинг ҳолатда болани ўз номингизга фарзандликка олгандан кейин бола пули олишга ариза беришингиз мумкин.

Саволга Амангул АЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.