– Каштачиликка қизиқаман. Қорақалпоқ усулидаги каштачилик намуналарим билан кўплаб кўргазмаларда иштирок этиб келяпман.

Ҳар сафар кимнингдир қўлида ўзим тиккан сумками кийимларми хурсанд бўлиб кетаман. Бугунги кўргазмада ҳам кўп ишларим одамларга манзур бўлди. Ташкилотчиларга раҳмат.

Улар хатто тасаввурига ҳам сиғмаса керак бизни бу тадбир қанчалик руҳлантирганини. Устозларим Гулжаҳон Жуманиёзова ва Дилбар Амурбаеваларга раҳмат. Улар эринмай каштачилик сирларини менга ўргатиб келишяпти.

Шундай меҳрибон қўллар, қалблар бор экан бизнинг кўнглимиз ишончга тўлиб яшайди.

Олтиной Халмуратова,
Қорақалпоғистон Республикаси.

Манба: Hudud24.uz