– 3 нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим II гуруҳ ногирони, ҳеч қаерда ишламайди. Ўзим бола парвариши билан бандман. Бунинг устига фарзандим касалманд. 1 ёшгача бола пулини олдик. Кейин «Номингизда мулкингиз бор экан», деб нафақани тўхтатишди.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 20-банди, б-кичик бандига кўра, идоралараро электорн ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк  объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзолари эгалигида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш рад қилинади. Ушбу ҳолатда, фуқаро ва унинг турмуш ўртоғи номида жами биттадан ортиқ кўчмас мулклари мавжуд бўлса, фуқарога болалар нафақаси тайинлаш рад қилинади.

Манба: «SUG’DIYONA» №50 (1205) 16.12.2021 й.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.