– Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари марказларига мурожаат этса бўладими?
– Ҳукумат қарори (693-сон, 19.11.2021 йил) билан Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Ушбу регламентга кўра, 2022 йил 1 июлдан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар фақат ДХМ ёки ЙИДХП орқали берилади.
Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
– уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
– ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
– республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
– Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
– ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
– биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз биринчи гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
– ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
– ёшга доир пенсия олувчилар.
Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.
Йўлланмалар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин берилади.
АОКА да “Ҳуқуқий муносабатлар юзасидан фуқаролардан
келиб тушган саволларга жавоблар” мавзусида бўлиб
ўтган брифингдаАдлия
вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
Севара Ўринбоева мазкур саволга жавоб берди:
Манба: Hudud24.uz
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.

Отправить комментарий
Отправить комментарий