– II гуруҳ ногирониман. Мулк ва ер солиғида имтиёзлар берилиши керак эди, лекин имтиёзлар беришмаяпти. Сизда ҳоким қарори йўқ дейишяпти, ҳокимга мурожаат қилсам, ҳокимнинг қарор беришга ваколати йўқ экан. Нима қилсам бўлади?

– Солиқ Кодексининг 421-моддасида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилиниши ва мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилиши қоида тариқасида белгилаб қўйилган.

Саволингиздан кўринадики, сиз бу имтиёзга эга бўлишингиз учун ҳокимнинг қарори керак бўлишинини таъкидламоқдасиз. Аммо солиқ кодексининг 421-модасида I ва II гуруҳ ногиронлиги борларнинг мол-мулкига имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилиши таъкидлаб ўтилган.

Шунингдек, Солиқ кодексининг 437-моддасига асосан ер участкаларидан ҳужжатларсиз фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади.

Шунга асосан, уй-жойингизга нисбатан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларингиз бўлмаганлиги сабабли сиздан солиқ ставкасининг уч баравари миқдорида солиқ ундирилади.

Манба: Hudud24.uz 

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.