– Мен ўқитувчиман ногиронлиги бўлган шахс бўлганлигим учун раҳбаримиз 0,5 стафкада дарс бермоқчи айтингчи Давлат ташкилотида ишлайдиган ногиронлиги бўлган шахсларга қандай имтиёзлар бор?

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонун ушбу инсонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги асосий қонун 42-моддаси иккинчи қисмида меҳнат муносабатларининг барча шаклларига нисбатан, шу жумладан ишга қабул қилиш шартларига, ишга ёллашга, меҳнат фаолиятини амалга оширишга, ишни сақлаб қолишга, хизматда (ишда) лавозим бўйича кўтарилишга, шунингдек хавфсиз меҳнат шароитлари таъминланишига нисбатан ногиронлик белгисига кўра камситиш тақиқланиши белгиланган.

Шунингдек, Меҳнат кодекси 220-моддасига биноан:

– I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

– I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Дарс масаласига келсак, “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271)га мувофиқ дарслар ўқитувчилар ўртасида устувор кетма-кетлик асосида тақсимланади. 

Бунда низомнинг 15-бандидаги кўрсаткичлар инобатга олинади, ушбу низомда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларга дарсларни камроқ бериш ҳақида қоида йўқ.

Шунинг учун, аввал таъкидланганидек, дарс соатлари унинг соғлиги ҳолатига таъсир кўрсатмаса, бериш мумкин.

Саволга Амангул АЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.