– Менда ногиронлик имтиёзи бор эди, аммо нега бу ҳисобланмаган?

Сизнинг имтиёзингиз ҳисобланган, аммо сиз етарли балл тўплай олмагансиз.

Биринчидан, ногиронлик имтиёзи сизга балл қўшиб бермайди.

Иккинчидан, имтиёзингиз бор дегани, бу 100% ўқишга кирасиз дегани эмас. Кўпчилик 56,7 баллдан оширсам бўлди, мен аниқ ўқишга кираман, деб ўйламоқда.

Ногиронлиги бор шахслар учун ОТМлар кесимида алоҳида квота бўлади. Ўша ОТМга ҳужжат топширганлар ногиронлиги бор шахслар ўша квота учун курашади. Ким юқорироқ балл тўпласа, давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Махсус квотага бали етмаганлар эса ўзи тўплаган балл бўйича эл қатори барча билан беллашади.

Масалан, юқоридаги суратга эътибор беринг. Тошкент тиббиёт академиясида ногиронлиги бор шахслар учун 29 та қўшимча давлат гранти жойи ажратилган бўлиб, жами 835 нафар ногиронлиги бор шахслар ҳужжат топширган. Ўтиш бали эса 119,7 балл бўлган.

Демак, ногиронлиги борлиги учун имтиёзга эга шахслар Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширган бўлса, бу улар аниқ шу ерга киради дегани эмас. 119,7 баллдан оширганлар грантга кирган, бундан паст балл тўплаганларга имтиёз қўлланмаган.

Манба: Xushnudbek.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.