– Мен болалигимдан II гуруҳ ногирониман. Ташхисимдан ташқари икки йилдан буён белимда диск чўрраси билан хасталанаяпман. Маҳаллий касалхоналарида стационар шариотида даволандим. Аммо, шифо топмадим айтингчи хусусий тиббиёт муассасаларида бепул даволаниш имтиёзига эгаманми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартибини Низомда белгилайди.

1. Мазкур Низомнинг талаблари аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасаларига (бундан буён матнда хусусий тиббиёт муассасалари) нисбатан татбиқ этилади.

2. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан аҳолининг қуйидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига (бундан буён матнда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахс деб юритилади) бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

– ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

– I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;

– муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

– ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

– етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

– 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

– 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

2-боб Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш.

5. Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш бўйича мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага мурожаат қилинган кунда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда мурожаат этувчиларнинг навбатини кўрсатган ҳолда он-лайн тизимида киритиб борилади.

Саволга Саламат Авезов,
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи
Махсус тўплами ижтимоий телеграм канали
Администратори жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.