Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими ҳамда Қўнғирот туман бўлими ҳамкорлигида «Аёлларга кўмак» лойиҳаси ҳамда «Иродали ва чевар қизлар» лойихаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тумандаги ижроси доирасида «Аёллар дафтари»даги ногиронлиги бор хотин-қизлар билан учрашув бўлиб амалий мулоқот бўлиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши раиси Г.Балтабаева, Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи аъзоси Ж.Ешмуратовлар томонидан 2022-йил 25-июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси халқини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-175 сонли Фармони, 2022-йил 31-августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфраструктураларни жадал суратларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-213 сонли Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Иштрокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Тадбир сўнгида лойиҳа ташкилотчиси, партия фаоли Ж.Нарбаевга Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгашининг «Фаҳрий ёрлиғи» топширилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассотсиатсияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими