Нукус шаҳридаги сув спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактабида ўсмирлар ва қизлар ўртасида пара-сузиш бўйича Қорақалпоғистон кубоги мусобақаси ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими, сув спорт турлари бўйича республика ихтисослаштирилган спорт мактабининг амалий ёрдами билан илк маротаба ташкил этилган мусобақада шаҳар ва туманлардан келган жисмоний имконияти чекланган иқтидор эгалари иштирок этди.

Муросасиз кечган баҳсларда қизлар ўртасида Шахзода Абиллаева, Турсиной Қалилаева, Асел Реймова, Шаҳноза Ережепбоева, ўсмирлар ўртасида Азимжан Жанназаров, Ринат Рейимбоев, Айтуған Шаниязов, Ғафур Реймов, Саламат Худияров биринчи ўринларни эгаллади.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

Манба: UZA.uz