О исмли фукаро II гуруҳ ногирони эканлиги, у касалхонада бепул даволаниши учун йўлланмани (ордер) қандай тартибда олиши лозимлиги тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

Тиббий ёрдам кўрсатилишига йўлланма олиш учун мижоз яшаш жойи бўйича қишлоқ врачлик пунктларига, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларига мурожаат қилиши лозим.

Мижозларни тиббий ёрдам олишнинг даражасига мувофиқ тиббий ёрдам олиш учун йўналтириш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

–  қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари томонидан – тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникаларига йўлланма берилади;

– тиббиёт бирлашмаларининг тегишли марказий кўп тармоқли поликлиникалари томонидан – тиббиёт бирлашмаларининг тегишли стационар бўлинмаларига ёки вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотларига;

– вилоят даражасидаги тиббиёт ташкилотлари томонидан – республика даражасидаги тегишли тиббиёт ташкилотларига йўлланма берилади.

Манба: Advice.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.