– Мен болаликдан II гуруҳ ногирониман ҳозирда оилалиман 3 фарзандим бор турмуш ўртоғим ҳам II гуруҳ болаликдан ногиронлар. 2017 йилдан буён касаначи сифатида шартнома асосида ишлайман, менга меҳнат дафтарча “Ягона дарча”да очилган корхона бухгалтерияда қолган Тошкент “Темир таъминоти” корхонаси ишчиси эдим. Қу́нғирот текистилда ҳам шартнома билан ишладим 2 йил бўлди ишсизман. Ногиронлик нафақамга ишлаган иш ҳакимни қўштиришим мумкинми?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502-сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб янги меҳнат шартномаларини тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини «ЯММТ» ИДАКда мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилганлиги сабабли, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар учун ҳам, меҳнат дафтарчасини дубликатини олиш учун уни йўқотган шахс (ходим)лар учун ҳам қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари ҳозирги кунда берилмайди.

Демак, бу холатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2020 йилдаги “Архив иши ва иш юритиш соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 495-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти”га кўра давлат хизматидан фойдаланиш учун 

– Давлат хизматлари марказига бориб мурожаат этсангиз, Давлат хизматлари маркази ходими сизни номингиздан электрон тарзда сўровнома тўлдириб беради; 

– ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этган тақдирингизда эса, сўровномани электрон тарзда мустақил равишда тўлдиришингиз мумкин бўлади.

Шундан сўнг, давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб иш стажини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун – 5 иш кунидан, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотномалар учун – 20 иш кунидан ошмаган муддатда маълумотномани шакллантиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади ва энг муҳими, ушбу хизмат мутлақо бепул амалга оширилади.

Саволга Амангул АЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.