Аҳолига фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ давлат хизматларини осон ва қулай шароитларда кўрсатиш, туғилганлик ҳолатларини ўз вақтида қайд этиш, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралганлик ҳолатларини қайд этишда, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида навбатларни бартараф этиш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибларини янада такомиллаштиришда бир қанча имкониятлар яратилиябди.
Асосан, ҳукумат қарори билан,туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд этиш тартиби 2023 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2023 йил 1 июндан эса бутун республика ҳудудида жорий этилиши, бунда туғилганлик ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома берилади ва ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб берилади.
Давлат хизматлари кўрсатишда болани доимий рўйхатга қўйиш ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштирилганлиги учун белгиланган тартибда тўлов ундирилади, бошқа давлат хизматлари бепул амалга оширилади.
Отправить комментарий
Отправить комментарий