– Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаётган оналар пенсияга бошқалардан олдинроқ чиқишини эшитдим. Шу ростми?

Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12 моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.

Демак болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин, фақат 50 ёшга тўлгунига қадар камида 20 йиллик меҳнат стажи бўлиши керак.

Манба: АДВОКАТ 24

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебральный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.