Жорий йилнинг 18 март куни пайтахтимиздаги Амет ва Айимхан Шамуратовлар уй-музейида “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенсия асослари ва ННТлар салоҳиятини ошириш” мавзусида Ўзбекистон ногиронлар ассосиацияси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ҳамкорлигида зоом платформаси орқали ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Ногиронлар Ассосиацияси раиси О.Исоқов, Ўзбекистон Ногиронлар Ассосиацияси биринчи ўринбосари Ф.Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси молиявий масалалар бўлими бошлиғи Ю.Григорьевич, Ўзбекистон Ногиронлар Ассосиацияси хорижий ҳамкорлик масалалари бўйича мовини О.Пўлатов, UNICEFнинг Ногиронлик инклюзияси бўйича маслаҳатчиси Ж.Кахоров, Информацион Технологиялар бўлими бошлиғи А.Акбаров, Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси стратегик масалалари бўйича мовини А.Абдухалилов ва UNICEF ёрдамчи мутахасиси Д.Каюмовалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тингловчилар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўлими раиси Г.Жолибекова, Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти Нукус шаҳар бўлими раиси Г.Тасбаева, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси М.Бекназарова, Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бошқарма мутахассиси З.Олимова, “Ўзбекистон махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими иншончли вакили, Ўзбекистон Ногиранлар Ассоциацияси Қароқалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Б. Таджимов, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Қорақалпоғистон ташкилоти мутахассиси, «Имкон» реабилитация маркази мутахассиси, "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист", Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали раиси Р.Айбергенов, Ўзбекистон Ногиронлар Ассосиацияси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси Ж.Султанов, MEHRTILSIMI – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти мухаррири, “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм канали асосичиси мустақил эксперт С.Авезов ва фаол ногиронлиги бўлган шахслар интерактив таризда иштирок этишди.

– Ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ННТнинг асли мақсади ҳуқуқий манфаати ва эркинликларини жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, жамиятда эгаллаган мавқеидан қатьий назар ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш замирига тамол тошини қўйиш асосий ислоҳатларининг бири деб ҳисоблайман – дейди Ўзбекистон Ногиронлар Ассосиацияси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси Ж.Султанов.

Саламат Авезов,
Нукус шаҳри.