2023 йил 30 март куни Қўнғирод тумани Маданият саройида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ўтган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши иш берувчиси" танловининг грант лойиҳасини қўлга киритган эди.

Яъний ногиронлиги бўлган йигит-қизларни “Инклюзив тадбиркорликга тайёрлаш” лойиҳасининг Қўнғирод туманидаги 2 ойлик курсини мувафаққиятли томомлаган тинловчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шу жумладан лойиҳа доирасида "Энг яхши бизнес режа" танлови ғолибларини эълон қилиб пул мукофотлари билан тақдирландилар.

1-ўрин 500 000 сўм;

2-ўрин 400 000 сўм;

3-ўрин 300 000 сўм;

4-ўрин 300 000 сўм пул мукофотлари ўз эгаларига топширилдилар.

Видео YouTube:

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими