2023 йил 3 апрель куни пайтахтимиздаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ўтган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Йилнинг энг яхши иш берувчиси" танловининг грант лойиҳасини қўлга киритган эди.

Яъний ногиронлиги бўлган йигит-қизларни “Инклюзив тадбиркорликга тайёрлаш” лойиҳасининг Нукус шахридаги 2 ойлик курсини мувафаққиятли томомлаган тинловчиларига сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Шу жумладан лойиҳа доирасида "Энг яхши бизнес режа" танлови ғолибларини эълон қилиб пул мукофотлари билан тақдирландилар.

1-ўрин 500 000 сўм;

2-ўрин 400 000 сўм;

3-ўрин 300 000 сўм;

4-ўрин 300 000 сўм пул мукофотлари ўз эгаларига топширилдилар.

Эслатиб ўтамиз шу каби курсларимиз Қўнғирот ва Хўжели туманларида ҳам бўлиб ўтди. Бу туманларда ҳам алохида "Энг яхши бизнес режа" танлови ўтказилди.

Видео YouTube:

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими