– Мен авғон уруши қатнашчисиман ёшим 53га тўлди. Ҳозирда бир ташкилотда иктисодий соҳада ишлайман маълумотим олий. Ҳозирги қонунларимизда авғон уруши қатнашчиларига муддатидан олдин пенсияга чиқиш йўқ. Айтингчи, имтиёзли равишда пенсияга 5 йилга қискартирилган холда чиқишим мумкинми?
Ӯзбекистон Республикаси Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонуннинг 12-моддасига кўра, охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм):
– эркаклар – иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;
– аёллар – иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.
Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда — эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил – ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;
з) болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса – иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади;
к) ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари – махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VII қисм);
л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари – махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм);
м) қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ижтимоий ходимлар (3-сонли рўйхат, IX қисм):
– эркаклар – махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
– аёллар – махсус иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда.
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.
“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг
© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.
Отправить комментарий
Отправить комментарий