– Банкдан кредит олгандим, аммо вақтида қайтаролмаяпман. II гуруҳ ногирониман, шуни ҳисобга олган ҳолда, қарзимнинг бир қисмдан воз кечса бўладими?

– Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-580-сонли Қонунига кўра, агар сиз кредит қарздорликни ўз вақтида тўлаб бормасангиз, ҳар бир кечиктирилган кун учун банк пеня ҳисоблайди. Агар қарздор кредитни қайтариш мажбуриятларини бажармаса, банк қарздорга гаровга қўйиладиган мулкка мажбурий ундирувни қаратиш тартиби бошлангани ҳақида хабар беради. Бироқ II гуруҳ ногирони эканлигингиз қарздан буткул озод бўлишни кафолатламайди. Банк томонидан узайтирилган имтиёзли муддат белгиланади. Сиз ва банк ўртасида тузилган шартномага кўра, низо ҳал этилади.

Манба: «ДАРАКЧИ» 17 (1248) 27 АПРЕЛЬ 2023 й.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.