– II гуруҳ ногирониман. 1999 йилдан ногиронлигим муддатсизга ўтган. 7 йил стажим бор. 2015-2021 йилларда маҳаллада ишлаган даврим қандай қилиб пенсиямга қўштирсам бўлади?

– Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 2-моддасига биноан, давлат пенсияларининг ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси, боқувчисини йўқотганлик пенсияси турлари мавжуд.

Қонуннинг 4-моддасига кўра, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнингўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

Қонуннинг 4-моддасига асосан, меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногаронлик пенсиялари иш стажидан қатьи назар, тайинланади.

Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайин-ланади:

Ёш Иш стажи
23 ёшга қадар 2
23 ёшдан 26 ёшга қадар 3
26 ёшдан 31 ёшга қадар 5
31 ёшдан 36 ёшга қадар 7
36 ёшдан 41 ёшга қадар 9
41 ёшдан 46 ёшга қадар 11
46 ёшдан 51 ёшга қадар 14
51 ёшдан 56 ёшга қадар 17
56 ёш ва ундан ошганда 20

20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқароларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга қараб аниқланади.

Қонуннинг 37-моддаси «а» бандига асосан, 2019 йил 1 январга қадар амалда бўлган иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатьи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюд-жетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини, 2019 йилнинг 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар ягона ижтимоий тўлов, 2020 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тўланган даврлари пенсия ҳисоблашда иш стажи ҳисобида инобатга олиниши белгиланган.

Қонуннинг 49-моддасига асосан, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонун-нинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Сизнинг тақдим этган ҳужжатларингиз ва аризангизга асосан. Тошкент вилояти собиқ Ижтимоий таъминот Оҳангарон тумани бўлими томонидан 9 йил 7 ой иш стажи ҳисобидан II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 апрелдаги ПФ-45-сон Фармонига асосан, 2023 йил 1 апрелдан пенсиянгиз миқдори 747 000 сўмга етказилган.

Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсия миқдорига таъсир этувчи иш стажи ва ойлик иш ҳақларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатлар билан яшаш жо-йингиздаги Пенсия жамғармаси бўли-мига мурожаат этган тақдирингизда, амалдаги қонун талабларидан келиб чиқиб пенсия миқдори қайта ҳисобла-нишини маълум қиламиз.

Манба: «SUG’DIYONA» №17 (1276) 27.04.2023

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.