– Турмуш ўртоғим I гуруҳ ўзим II гуруҳ ногирониман. Иккаламиз биргаликда санаторияга боришни хоҳлаймиз. Айтингчи, иккаламизга ҳам йўлланма олишимиз мумкинми?

– Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарорига кура, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларга берилади. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Агентликнинг туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан кўрсатилади.

Йўлланмалар умумий сони санаторийларнинг мавжуд ўринлари ҳамда тегишли молия йилида Давлат бюджетидан йўлланмалар учун мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида белгиланади. Йўлланмаларни бериш даврийлиги икки йилда бир маротаба – навбат асосида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга берилади.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.