– Мен II гуруҳ ногиронман ҳар йили мендан ер солиғи талаб қилинмас эди. Бу йил 2023 йил ер солиғи топширасан деб талаб қиляпти сабаби сўрайман кадастр йўқ миш шу тўғрими?

Сизга имтиёз ер участкасининг кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлганда қўлланилади.

Буни қуйидагича тушунтирамиз. Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилиши қайд этилган.

Айнан мана шу қоида сиздаги вазиятда ер участкасига бўлган ҳуқуқ рўйхатдан ўтказилмаган ва бунинг натижасида кадастр ҳужжатлари шакллантирилмаган бўлса, бу имтиёз қўлланилмайди.

Шуни ҳам айтиш керакки, ушбу моддада кўрсатилган солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Ушбу кодекснинг 437-моддасига мувофиқ ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда, солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг уч баравари миқдорида белгиланади.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиздаги вазиятда солиқ органи ходимларининг ҳаракатлари тўғри.

Манба: Юрист Хизмати | Расмий канал

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.