– II гурух ногиронлиги бор фарзандим бор. Мен бир кунда неча соат мактабда бўлишим лозим. Директор бир ярим ставка ишинг ўн соатни ташкил қилади деди. Мактабимиз икки смена иш олиб боради 8.00 дан 18.30 гача иш вақти.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 184-моддасига асосан иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.

Мана шу қоидага кўра педагог ходимлар ҳафтасига 36 соатлик иш юкламасини бажаради. Бунда қонун чиқарувчи тўлиқ (1) ставкада ишловчилар учун мазкур меёрни белгилайди. Ушбу кодекснинг 185-моддаси мазмунига кўра педагог ходимларга кунлик 6 соатлик иш куни белгиланади.

Энди қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 14-бандига кўра халқ таълими муассасасининг раҳбар ходими томонидан унинг эгаллаб турган штат бирлигидан қатъи назар, асосий лавозимнинг бир ҳафтада 10 соатгача ҳажмда ўқитувчи лавозими билан қўшиб олиб борилишига (ўқув юкламаси юритилишига) йўл қўйилади.

Саволда сизнинг ҳам 10 соат дарсингиз борлигини ёзгансиз. Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) мувофиқ бу ярим ставка тенг миқдор ҳисобланади.

Мана шу қоидага кўра сизнинг ҳафталик иш юкламангиз 54 соатни ташкил этмоқда.

Бунда сиз кунлик 9 соатлик иш юкламасини бажаришингиз талаб этилади.

Манба: Юрист Хизмати | Расмий канал

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.