– Мен I гуруҳ ногиронини, ҳақоратлагани ва тан жароҳати етказгани учун фуқорага қандай чора ва жавобгарликлар қўлланилади?

– Ҳақорат қилганлик – шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ҳақорат қилган шахсга нисбатан қуйдаги жарима БҲМ нинг 20 бароваридан 40 бароваригача миқдорда жарима солиниши назарда тутилган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса, ҳуқуқбузар шахсга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

Тан жароҳатига келадиган бўлсак, агар тан жароҳати қасддан етказилган бўлса, қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 52-моддаси билан жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, жиноят кодексида қасддан қасддан баданга енгил шикаст етказганлик; қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказганлик; қасддан баданга оғир шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Юқоридаги жавобгарликларнинг бирини қўлланилишида тан жароҳатининг оғирлик даражасидан келиб чиқилади. Бу экспертиза хулосаси асосида амалга оширилади.

Yuridik.uz

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.