1. Савол: Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Жавоб:
Оила кодексига мувофиқ, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш етиб белгиланади.

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга йетмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб е'лон қилиниши), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра тегишли туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан 1 йилга камайтириши мумкин.

Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Ушбу ҳуқубузарликларни маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин такроран содир етиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

2. Савол: Қандай ҳолларда никоҳни қайд етишдаги 1 ойлик муддат қўлланилмайди?

Жавоб:
Оила кодексининг 13-моддасига кўра, Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.

Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.

Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

3. Савол: Уйда туғилган боланинг туғилганлик факти қандай расмийлаштирилади?

Жавоб:
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд етиш қоидаларининг 20-бандига асосан (Ҳукуматнинг 387-сон қарори) туғуруқхоналардан ташқари жойларда ва тиббий ёрдамсиз туғилган боланинг туғилганлигини қайд етиш участка шифокори (фелдшер ёки акушер) томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.

Бундай ҳолатларда боланинг ушбу онадан туғилганлигига гувоҳ бўлганлар иштирокида тузилган ва участка шифокори (фелдшер ёки акушер) тасдиқлаган далолатнома тиббий маълумотнома бериш учун асос ҳисобланади.

Анора НЗАНОВА,
Нукус шаҳар ФҲДЁ бўлими 1-даражали инспектори.