Юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, айниқса жисмоний имконияти чекланган болажонларга ота-оналар каби ғамхўрлик қилиш мақсадида Қорақолпоғистон Республикаси Адлия Вазирлиги, Ўзбекистон ногиронлар жамияти Қорақолпоғистон ҳудудий бўлими билан ҳамкорлигида "Биз биргамиз" шиори остида "Мафтункор ранглар жилоси" кўрик танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик танловга жамиятимиз аъзолари бўлган болаларимиз расим чизиш бўйича шаҳар ва туманлар босқичларида нуфузли ўрин олган иштирокчилар қатнашди.

Тадбирни ўтказишда яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ёнидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва унинг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди тарафидан молиялаштирилди ва ҳомий ташкилотлар томонидан ёрдам кўрсатилди.

Манба: Қорақалпоғистон Республикаси
ногиронлар жамияти