Яқинда Таиланд Қироллигининг Пҳукет оролида жойлашган Сонгкла шаҳзодаси университети (Prince of Songkla university) да Ўзбекистон Республикасидан борган ўзбек шоир ва ёзувчилари, олимларидан иборат делегация вакиллари иштирокида Таиланд Тарихида илк маротаба маданий-маърифий Халқаро тадбир ўтказилди.

Тадбирни мазкур олийгоҳнинг вице-президенти Пун Тонгчумнум кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистондан ташриф буюрган ижодкорлар орқали ҳамкорлик алоқалари янада ривожланаётганидан, шу билан бирга, ўзбек маданияти ва адабиёти билан яқиндан танишиш имкони туғилганидан мамнун эканини билдирди. Дастур давомида ўзбек журналисти ва таржимон Aсрор Aллаяров ушбу учрашув Ўзбекистон – Таиланд маданий алоқаларини мустаҳкамлашда катта роль ўйнашини, икки мамалакат ижодкорлари ва олимларининг бевосита мулоқоти янги ҳамкорлик йўналишларини ташкил этишда муносиб кўприк вазифасини ўташини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг меҳмон иштирокчилар сўзга чиқиб, ўзларининг ижодларидан намуналар ўқишди. ушбу Халқаро анжуманда Нукус шаҳрида жойлашган 10-сонли Нурли маскан мактаб-интернатининг "Ўзбек Давлат тили" фани ўқитувчиси, "Маънавият фидоийси", "Халқ таълими аълочиси" давлат мукофоти совриндори ҳамда Германия "Литература – Искуство-коммуникатция" Халқаро Академияси Академиги, Техас Халқаро "Дунё Шоирлари" уюшмаси Лаурияти, "Аргентина Ёзувчилар уюшмаси ва Ҳиндистоннинг Халқаро Иқро фондейштн ташкилотлари аъзоси Зарина Олимова ҳам Ўзбекистон бўйича ногиронлиги бўлган ижодкор ва тадқиқотчи ҳамда Қорақалпоғистон ҳудудидан ягона делегат аъзоси сифатида иштирок этди.

Унинг иштироки алоҳида ўзига хос йўналишда бўлиб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда яшаб ижод қилувчи ногиронлиги бўлган ижодкор, санъат вакиллари ҳамда тадқиқотчиларни Давлат ва Халқаро тадбирлардаги иштирокини таъминлаш йўлидаги олиб борилаётган лойиҳа ва мақсадли изчил ҳаракатлар ҳақида алоҳида тўхталди.

У бу соҳадаги ўзи бошқараётган Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги "Ижоддан имконият сари" Клуби ҳамда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциатцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими қошидаги "Маданият ва Маърифат бўлими" да олиб борилаётган самарали фаолият ҳақида алоҳида тўхталди. сўзининг оҳирида ўз қаламига мансуб "Брайл" номли шеърини ўқиди.

Ушбу тадбирда айниқса, “Ниҳол” мукофоти соҳибаси, раққоса Дилноза Ортиқова ва Рисолат Сапаева ижросидаги лазги рақси ҳамда Қорақалпоғистонлик Зарина Олимова университет Витция Президенти ва ўқитувчи аёл ходимларига совға қилган Қорақалпоқ миллий либослари мезбонларда катта таассурот қолдирди.

Икки мамлакат адабий ва маданий алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида ўзбек ижодкорлари томонидан нашр этилган бир қанча адабий ва илмий асарлар университет кутубхонаси учун тақдим этилди.

Йиғилиш якунида Сонгкла шаҳзодаси университети бўйлаб сайр уюштирилди.

Саламат Авезов,
Нукус шаҳри.