– Мен II гуруҳ болаликдан ногиронлигим бор, ўрта махсус маълумотли ўқитучиман, 24 йиллик педагогика стажга эгаман. 2 йилда пенсияга чиқаман, лекин мактабда котибамиз сизга дарс берилмайди, 3 курсда дизайнерликда таҳсил олган ўқитувчиги берамиз деяпти. Менда қандай ҳуқуқий ногиронлигим бўйича имтиёз бор, келгуси йил пенсияга чиқаман.

– Умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш 30.06.2020 куни Адлия вазирлиги томонидан № 3271 рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом асосида тақсимлаши лозим.

Низомнинг 15-бандига мувофиқ умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15-сентабрга қадар тақсимланади.

Бунда ўқитувчиларнинг шахсий ютуқлари, маълумоти, малака тоифаси каби омиллар ҳисобга олинади. Мактабларда дарс соатлари педагогик кенгаши томонидан ҳар йили 15 сентябргача ўқитувчиларнинг қуйидаги кўрсаткичларига кўра кетма-кетлик асосида тақсимланади:

– халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

– ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;

– чет тили ва STEAM фанларидан халқаро сертификатга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори);

– TOP-1000 университетларни битирган ўқитувчилар;

– асосий олимпиадаларнинг республика ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;

– ўқитувчи бўлиб ишлаётган асосий олимпиадаларнинг республика ғолиблари;

– республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;

– олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;

– 1-малака тоифасига эга ўқитувчилар;

– олимпиадаларнинг вилоят ва туман ғолибларининг ўқитувчилари;

– 2-малака тоифага эга ўқитувчилар;

– педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар;

– ўз фанидан ўтказилган назарий ва амалий синовлар натижаси бўйича аъло баҳоларга эга ўқитувчилар;

– олий маълумотли тоифасиз ўқитувчилар;

– қайта тайёрлаш бўйича дипломга эга ўқитувчилар;

– ОТМнинг педагогик йўналиш бўйича битирувчи босқич талабалари;

– педагогик йўналиш бўйича хорижий давлатларнинг олийгоҳларини битирган, бироқ дипломи тан олинмаган ўқитувчилар;

– олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар ўрта махсус, профессионал маълумотга эга ўқитувчилар;

– олий маълумотли ўқитувчилар билан таъминлангунига қадар умумтаълим муассасасининг тегишли мутахассислиги бўйича раҳбар ходимлари.

Мазкур рўйхат бўйича юқори ўринда турган ўқитувчилар дарс соатларини олишда устунликка эга бўлади.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.