Жорий йилнинг 18 август санасида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистонлик Республикаси ҳудудий бўлими 2022 йил 21 октябрдаги «Шаҳарсозликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда барча ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослаштириш» тўғрисидаги КҚ-415-ИВ-сон Сенат Кенгашининг Қарорининг 6 банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2022 йил 4 октябрдаги 11-РА 2/1-2981-сон топшириғи, ижроси бўйича жамоатчилик назорати Элликқалъа туманида ўтказилди.

Мақсад барча ижтимоий инфратузилма объектларини улардан монеликсиз фойдаланиш учун мослашканлиги бўйича жамоатчилик назоратини ўтказиш ва келиб чиққан муомаларни бартараб этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Жамоатчилик назоратини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Элликқалъа туман бўлими ва Оилавий поликникасида ўтказилди. Бунда ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган имкониятлар ва қулайликлар ўрганилди.

Жамоатчилик назоратига Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти Элликқалъа туман бўлими ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Элликқалъа тумани масъул ходимлари иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими