Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, якка-ёлғиз фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

Сабаби азалдан миллатимиз қон қонига ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш, эҳсон қилиш каби эзгу фазилатлар сингиб кетган.

Фикримизга исбот сифатида, Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш Тахиатош тумани бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти Тахиатош туман бўлими билан биргаликда уларга ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Хусусан, 3 фукаро ногиронлик аравачаси, 5 фукаро эшитиш мосламаси, 15 хонадон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Манба: Тахиатош туман Ҳокимлиги