2023 йил 26-30 август кунлари Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлимининг икки нафар масъул ходимлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЙХҲТ), БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими ва БМТнинг Тараққиет дастури томонидан ташкил этилган “Депутатлик мактабида” фаол иштирок этиб муваффақиятли тамомлашди.

2021 йил 7 июнь Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Ногиронлили бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсиясининг 29-моддасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг “Сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этишни амалга ошириш” кўзда тутилган. Ушбу моддани амалга ошириш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ), БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими ва БМТнинг Тараққиет дастури Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини илгари суриш бўйича шериклик фонди (UNPRPD) доирасида Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси билан ҳамкорликда «Депутатлик мактаби»ни ташкил этишди. Мақсад – ногиронлиги бўлган шахсларни парламент сайловларида депутатликка номзод сифатида иштирок этишида кўмаклашиш.

Тренингда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат вакиллари ва кўплаб спикерлар ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишди. Ташкилотчилар томонидан ҳар бир партиядан депутатлар таклиф этилиб, иштирокчилар партиялар иш олиб бораётган ҳаракатлари билан чуқур танишдилар. Ушбу тренинг 2-босқичда бўлиб ўтди. 1-босқичида музокараларни профессионал даражада олиб бориш ва уларни назарияларига аҳамият бериш кераклиги ҳақида билим-кўникмалар берилган бўлса, 2-босқичида эса, маъруза қилиш омма олдида нутқ сўзлаш масалалари назарий ва амалий билим-кўникмалар берилди.

Тренингда сиёсий партиялар билан ишлаш стратегияси ва тактикаси масалалари, шунингдек, таниқли депутатлар, блогерлар Расул Кушербоев, Никита Макаренко, Дилором Файзиева ва электрон ОАВ вакиллари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Расул Кушербоевдан маҳорат дарси: Менинг блогерлик фаолиятим, Ўзбекистон давлат ҳокимияти тизими, депутат ва унинг фаолияти мавзуларида чиқиши иштирокчиларни бор эътиборларини торта олган маърузалардан бири бўлди.

"Агар Қонунчилик палатасига ногиронлиги бўлган 10 та депутат сайланадиган бўлса, улар нафақат ногиронлик масалалари бўйича, балки бошқа ижтимоий масалалар бўйича қонуний қарорларнинг қабул қилинишида фаол иштирок этади. Чунки, ногиронлиги бўлган шахслар жамиятдаги ижтимоий масалаларни теранг тушинадилар", – дейди Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раиси Жаббар Нарбаев.

Иштирокчиларга нотиқлик маҳорати дарсларидан омма олдида ўзларини қандай тутишлари ва ҳаяжонларни енгиб ўтиш ҳақида кўплаб билим-кўникмалар берилди. Таниқли журналист, блогер, телебошловчи, “Макаренко эффекти” блоги муаллифи Никита Макаренко. Kun.uz журналисти, блогер ва публицист, Kun.uz ҳомийлигида яратилган ижтимоий мультфильм лойиҳаси муаллифи Шокир Шариповлар “Оммавий ахборот воситаларида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ёритиш ва ҳал этиш” мавзусидаги маърузалари давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб ва ўзларини шахсий юритишаётган блоглари ҳақида маслаҳатлар ҳам олишди.

Gazeta.uz колумнисти, Буюк Британиядаги Сассекс университети қошидаги Тараққиёт тадқиқотлари институти фалсафа доктори (PhD) Дилмурод Юсуповнинг «Ногиронлиги бўлган шахслар муаммоларини оммавий ахборот воситалари орқали ҳал қилиш ва ННТларнинг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлиги» борасидаги маърузалари барча ННТ раҳбарлари ва вакиллари учун фойдали бўлди.

"ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими ва БМТнинг Тараққиет дастури томонидан ташкил қилинган тренинглардан энг аввало, шахсан мен, ногиронлиги бўлган шахслар депутат бўлишига ҳаттоки Қонунчилик Палатасида ҳам депутат бўлишига ишонч ҳосил қилдим. Яна шуни тушундимки, депутат бўлиш учун энг аввало жамиятдаги ижтимоий масалаларни хал қилишга, хукумат эътиборини у ёки бу муаммони хал қилишга жалб қилишга тайёр бўлиш, Win-Win методи, ҳуқуқийқуқий норматив ҳужжат турларини ўргандим", – дейди Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси Жарас Ганиев.

“Миллий Тикланиш” партияси экспертлар гуруҳи аъзоси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси эксперт гуруҳи аъзоси Баҳодир Қурбонов ҳамда Ўзбекистон Карлар жамияти блоги муаллифи, “Миллий Тикланиш” партияси экспертлар гуруҳи аъзоси Маъмур Ахлиддиновлар барча иштирокчилар учун муҳим бўлган маълумотлар бериб, ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдириб, ногиронлиги бўлган шахслар учун кенг шароит ва тўсиқсиз муҳитни яратиб берган “Panarams Tashkent Hotel”га алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.

Манба: SHAROIT PLYUS" NNT