– Мен болаликдан II гуруҳ ногирониман 1972 йили тўғилганман. Ҳозирда юришга қийналганим учун фарзандларим менга нексия 3 олиб беришди ва бошқарувни қўлга олиб ҳужжатлаштириб беришди. Мени ҳайдовчилик гувоҳномам йўқ ҳайдовчиликга 4 ой ўқидим машинада катнадим. Энди гувоҳнома олишга имтиҳон топшираман имтиҳон маркази пуллик экан менга шу имтиҳон марказида тўлов қилишда ёки бошқаларда имтиёз борми?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2023 йилдаги «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартибини соддалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 152-сонли қарорига кўра,ариза берувчи томонидан ДЙҲХХ органида имтиҳон топшириш назарда тутилганда имтиҳонларда қатнашиш учун қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:

– назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи миқдорида;

– ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи миқдорида;

– автомототранспорт воситаларини, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи миқдорида;

– ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи миқдорида.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.