Тўрткўл тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Тўрткўл туман бўлинмаси томонидан “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида уй таълимида якка тартибда таълим олаётган ногиронлиги бўлган 46 нафар ўқувчиларга 7 хил номдаги жами 5 037 000 (беш миллион ўттиз етти минг) сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Манба: Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати