Бугун ”3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” Элликқалъа туманида кенг нишонланди. Сана муносабати билан туман марказидаги “Хумо” кошонасида ўтказилган тадбирга тумандаги барча ногиронлиги бўлган инсонлар таклиф этилиб, уларга байрам дастурхони ёзилди.

Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари У. Ражапбаев, Ўзбекистон Нуроний жамғармаси масъул ходими У.Раҳматов, Нуронийлар жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Т.Абдижаббаров, нуронийлар жамғармаси туман бўлими раҳбари И.Ходжаниязов,  “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази туман бўлими  бошлиғи Б.Алимов ва  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари  А.Матниязовалар иштирок қилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни табрикладилар ва мамлакатимизда ногиронлиги бўлган фуқароларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида таъкидладилар. Бир гуруҳ тумандошларимизга ногиронлик аравачалари ҳамда совға-саломларни топширди. Шундан сўнг туман маданият бўлими хонандалари томонидан ҳавола этилган концерт дастури йиғилганларни рақсга чорлади. Бир сўз билан айтганда ўтказилган байрам шодиёнаси барчага бирдек манзур бўлди.

Манба: Элликқалъа тумани Матбуот хизмати