Ангрен шаҳрида жойлашган "Янги обод"  Республика ўқув машғулот базасида пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Бу галги мамлакат биринчилигида жами 400 якин пара атлетлар иштирок этишди. Мусобақадан кўзланган асосий мақсад 2025 йилда Тошкентда ўтказиладиган ёшлар ўртасида Пара Осиё ўйинларида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларни саралаб олишдан иборат.

Ушбу мусобакада Элликқалъа тумани 2-сонли спорт мактаби ўқувчиси Атавуллаев Дилмурод 54-55 класс бўйича ўтирган ҳолда найза, ядро, диск улоқтириш турларидан фахрли 2-3 ўринларни қўлга киритди. Шунингдек Мўминов Умидбек Clabb отиш бўйича фаол иштирок этди.

Манба: Элликқалъа тумани Матбуот хизмати