2023 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ўзининг навбатдаги йиллик конференциясини ўтказди.

Конференцияда ташкилотнинг 2023 йилда олиб борган ишлари, 2022/2026 йил учун режалаштирилган 5 йиллик стратегияси ва 2024 йилги режалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга ташкилот аъзолари билан 2024 йилда хамкорликда тадбирлар ўтказиш ва лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олинди.

Тадбирга MEHRTILSIMI.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти мухаррири, “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм канали асосичиси мустақил эксперт Саламат Авезов иштирок этди.

Тадбир якунида, ҳудудий бўлимга янги аъзолар ва 2023 йилда фаоллик кўрсатган нодавлат нотижорат ташкилотларга ҳамкорликда ишлаганлари учун “Миннатдорчилик” гувоҳномалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими