2023 йил 24 декабрь куни Нукус шаҳридаги Success zone’сида O'zLiDeP Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва бир гуруҳ кўнгилли ёшлар (Волонтёрлар) ташаббуси билан янги йил байрами олдидан хайрия ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши комитет раиси Шарап Отемисов, O'zLiDeP Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов, O'zLiDeP Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Клара Худайбергенова, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети “Математика”факультети тьюторлар, Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси мутахассиси Гайратдин Сейтеков, “Ўзбекистон махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими раиси Гулшат Турсимуратова, “Rivoj Yulduz”  масъулияти чекланган жамият директори Зуфар Каримбаев, MEHRTILSIMI.blogspot.com – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти муҳаррири, “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм канали асосчиси мустақил эксперт Саламат Авезов ва ногиронлиги бўлган шахслар, уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Ярмаркада “Ўзбекистон махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлимига аъзо ҳунармандчилик билан шуғулланаётган қизларнинг маҳсулотлари кўргазма-савдоси бўлиб ўтди.

Имконияти чекланган шахслар билан турли муносабатида бўлиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича “ЗиоФорум” – волонтёри Жолдасбаева Гульнара томонидан тақдимот ташкил этилди.

Тадбиркор Гулжайнар Байхараева томонидан зиррак, узук ишлаш, шоперлар, яъни экологик сумкаларга расм чизиш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Ёш эстрада қўшиқчилари Айдос Усманов, Ислам Муратбаев ва Умида Жанабаевалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар кўнгилларни хушнуд этди. Ўз навбатида ногиронлиги бўлган қизлар томонидан аёқ ўйинлари намойиш этилди.

Тадбир давомида O'zLiDeP Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши O'zLiDeP Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бир гуруҳ фаол волонтёрларга ўзларининг беминнат хизматлари учун сертификатлар топширилди.

Тадбирдан кўзланган ногиронлиги бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг саломатлигини яхшилаш ва спорт билан доимий равишда шуғулланиш учун “Ўзбекистон махсус олимпиадаси” жамоат бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлимига спорт инвентарларни олиб бериш мақсадида ташкиллаштирди.

Саламат Авезов,
Нукус шаҳри.