– Ногиронлиги бор шахсларга ўқиш даврида яшаши ва транспортлардан фойдаланиши учун субсидия олиш учун 3 та қуйдаги “Йўл харажатлари тўловларини тасдиқловчи ҳужжатлар”, “Ижара шартномаси”, “Ижара шартномасининг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақида билдиришнома” қаердан олишимиз мумки?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.06.2022 йилдаги 341-сонли қарорига кура,транспорт харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори, шу жумладан йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда, ҳар бир километрга базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,2 фоизидан ошмаслиги лозим.

Бунда километр миқдори 500 метр ва ундан ортиқ бўлган ҳолларда – кўп томонга, километр миқдори 500 метрдан кам бўлган ҳолларда – кам томонга яхлитланади.

Яшаш харажатлари учун ажратиладиган субсидия миқдори бир суткада ижарада яшаш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизидан ошмаслиги лозим.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.