Шу йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Меморандумнинг асосий мақсади, ногиронлиги бўлган ёшларни ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахс даражасида шакллантириш.

– Инклюзив таълимни ривожлантиришда ҳамкорликни кучайтириш ва томонлар биргаликда кадрлар тайёрлаш миллий дастурини, ўқитишнинг инновация усулларини жорий этиш ҳамда ногиронлиги бўлган талабалар ўртасида тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларнинг олиб бориш, таълим тизимини замонавий босқичларга кўтаришга қаратилган тадбирлар (конференция, семинар-тренинг, давра суҳбатлари ва бошқалар) ташкил этишдан иборат бўлиб ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида мазкур меморандумни туздилар.

Манба: Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими