– Мен II гуруҳ ногирониман, ҳозирда, «Саховат» ногирон қариялар интернат уйида яшайман. Менга суд томанидан маъмурий жарима қўллашган эди. Уша жаримани қандай бекор қилса бўлади?

– Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 33-моддасига кўра, суд маъмурий жазо чорасини қўллаётганда жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларни ва ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олган ҳолда сабаблар ва асосларни албатта кўрсатиб, ушбу Кодекснинг Махсус қисмидаги моддаларнинг санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазо ёки ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа янада енгил жазо чорасини қўллаши мумкин.

Демак, сизнинг молиявий ва ижтимоий ҳолатингизни инобатга олиб, суд жарима миқдорини белгиланганидан ҳам камроққа тушириб бериши мумкин.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.