– Мен болалигимдан II-гуруҳ ногирониман, меҳнат стажим 10 йил бўлди. Айтингчи, мана шу 10 йиллик меҳнат стажим ногиронлик нафақамга қўшиладими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2023 йилдаги 119-сонли қарорига асос, ногиронлик нафақасини олиш ҳуқуқига ёшидан қатъи назар Қонунда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган, Агентлик томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган шахслар эгалиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги конуни 17-моддасига кура,меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади.

Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:

Ёш Иш стажи
23 ёшга қадар 2
23 ёшдан 26 ёшга қадар 3
26 ёшдан 31 ёшга қадар 5
31 ёшдан 36 ёшга қадар 7
36 ёшдан 41 ёшга қадар 9
41 ёшдан 46 ёшга қадар 11
46 ёшдан 51 ёшга қадар 14
51 ёшдан 56 ёшга қадар 17
56 ёш ва ундан ошганда 20

Олдинги таҳрирга қаранг. 20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқароларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.

Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга қараб аниқланади. Шунингдек, ушбу Конуннинг 18-моддасида,пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида» ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги 592-сонли қарорига мувофиқ, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун ариза берган санадаги «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» қонуннинг 17-моддасида белгиланган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин.

Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза пенсионер яшайдиган жой бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.