Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан “27 февраль – Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий масалаларни ҳал этишда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйи"дан ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлар онлайн иштирок этишди.
Тадбир якунида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси томонидан 27 февраль – Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасидан, Ўзбекистон Ҳакамлик судлари ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Айбергенов Рустем Бердибаевич, Қорақалпоғистон Умумий овқатланиш корхоналари уюшмаси раиси Юлдашев Гулмурза, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Шарапов Қуўатбайлар Ассоциация томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди.
Манба: Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий