Бугун Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими аъзоси «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси ташкил этилганига 30 йил тўлди.
Ушбу сана муносабати билан «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг ходимлари ва фаолларини Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси номидан самимий муборакбод этамиз!
Қайд этиш керак, «Ветеран» жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмаси республикамизнинг барча вилоятларда фаол ишлаб келаётган нодавлат нотижорат ташкилоти саналади. Уларнинг фахрий жангчиларни, имконияти чекланган ва ҳалок бўлган жангчилар оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида олиб бораётган шарафли фаолиятларини қадрлаймиз, эътироф этамиз.
Уларнинг келгуси ишларида омад ва янги зафарлар ёр бўлишини, юртимиз тинчлиги, тараққиёти йўлида олиб бораётган фаолиятларида улкан муваффақиятларга эришишларини тилаймиз!
Манба: Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими
Отправить комментарий
Отправить комментарий