– Ногиронлиги бўлган фарзандимга парвариш пули олар эдим 500 000 сўм. Янги йилдан кейин эса 328 000 сўмга камайиб қолди. Айтингчи, нима сабибидан камайди?

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277-сонли фармонига кура, болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун – 325 000 сўм этиб белгиланган. Бу болалар нафақаси учун белгиланган миқдор ҳисобланади.

Сиз олаётган парваришлаш нафақаси миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 31.01.2024 йил кунги ПФ-24-сон Фармони билан айрим ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди, фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига нафақа миқдори 621 минг сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси – 1140 ишонч телефонига мурожаат қилиб аниқлик киритиши тавсия қилинади.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.