Элликқалъа тумани “Навоий” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Шарипова Ўғилжон 2 йилдирки ногиронлик аравача ололмаётганлигини маълум қилиб ижтимоий тармоқларда мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан Элликқалъа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази масъул ходимлари бориб ўрганилганда Шарипова Ўғилжонга 2021 йил 16 июнь куни шартнома асосида ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган аравача 5 йил муддатга берилганлиги аниқланди.

Ўзлари томонидан айрим сабабларга кўра фойдаланишида бўлган ногиронлик аравачасини яроқсиз холатга келтирилганлигини билдирди. Бу бўйича хабар бериб, яъни аравача сўраб мурожаат қилмаган.

Фуқаро Шарипова Ўғилжонга Элликқалъа тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан шу куннинг ўзида (14.02.2024 йил) янги катталар ногиронлик аравачаси билан таъминлаб берилганлигини маълум қиламиз.

Манба: Элликқалъа тумани Ҳокимлиги Матбуот хизмати