Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий маърифий тадбирлар ва учрашувларни кенгайтириш, халқимизнинг ҳуқуқий билим ва онгларини янада шакллантириш, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Ҳакамлик Судлари Ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг “Ҳуқуқий ахборот йўлида” номидаги давлат грант лойиҳасини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Жўқорғи Кенгес ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ғолиб бўлган эди.

Фуқароларнинг давлат ҳуқуқ ҳақидаги асосий билимларни эгаллаб олишлари, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги тушунчаларни тарғиботлаш ва улардан тўғри фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими аъзолари ва вакилларининг ҳуқуқий саводхонлиги ошириш ва ногиронлиги бўлган шахслар учун чиқарилган қонунчиликдаги янги қарор ва фармонлар билан кенгроқ таништириш мақсадида семинар-тренинг ташкиллаштирилди.

– Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича барча имкониятлар ҳамда ҳуқуқий кафолатларни ҳимоя қилиш бўйича сўнги 5 йил ичида 60 дан зиёд қарор қобил қилинди, ушбу қарорларнинг тегишли тартибда бажарилиши учун барча ташкилотлар ўз-ара шерикчилик ҳамкорликни йўлга қўйиш зарур, – дейди Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раис ўринбосари Ж.Ганиев.

Юртимизда бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини тартибга солиш, улар учун жамият ҳаётининг барча жабҳаларида камситилмасдан, жамиятнинг бошқа аъзолари билан тенг равишда иштирок этиш учун имкониятлар яратишни назарда тутувчи инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этишга асосланган.

Саламат АВЕЗОВ,
Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими мутахассиси.