2024 йил 5 февраль куни Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон ҳудудий бўлинмаси аъзоси бўлган Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамиятининг Қорақалпоғистон бўлими ва унинг барча шаҳар ва туманлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда кўзланган мақсад 2024 йил иш-режаси билан таништириш  мақсадида Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими раҳбари Қ.Шараповнинг 2023 йилдаги амалга оширилган ишлари ва жорий йилдаги амалга ошириладиган режалари тўғрисида матафсил маълумот берди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси бошлиғи Қ.Каримходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходими иштирок этиб, жамият билан ўзаро ҳамкорликда республиканинг шахар ва туманларида олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган режалар хақида гапирди, сўнг йиғилиш иштирокчиларига атрофлича маълумот бериб ўтди.

Тадбир сўнгида жамиятнинг туман бўлимларига Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмасига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими