Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқараётган маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган “Инсон учун” республика кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Мазкур нуфузли тадбирда Нукус давлат техника университети вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, кўргазма жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Тадбир давомида ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳсулотларини кенг жамоатчиликка танитиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.
Кўргазмада мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган иштирокчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар намойиш этилиб, давлат ташкилотлари ва ҳамкор муассасалар вакиллари ўртасида самарали мулоқотлар олиб борилди.
Нукус давлат техника университети вакилларининг ушбу тадбирдаги иштироки жамиятда инсон қадри, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва инклюзив муҳитни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларга бефарқ эмаслигини яна бир бор намоён этди.
Манба: Нукус ДТУ матбуот хизмати.




Отправить комментарий
Отправить комментарий