2024 йил 7 феврал куни Нукус шаҳри «ННТлар уйи» кичик мажлислар залида ЎзННТМА Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси аъзоси Ўзбекистон Ҳакамлик Судлари Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг “Ҳуқуқий ахборот йўлида” номли давлат грант лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими аъзолари ва вакилларининг ҳуқуқıй саводхонлигини орттириш ва ногиронлиги бўлган инсонлар учун чиқарилган қонунчиликлар билан таништириш мақсадида ташкилий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарга Нукус шаҳрида яшовчи ногиронлиги бўлган инсонлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Ушбу лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши ҳузуридаги нодавлат тижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқада институтларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик фондининг грант асосида амалга оширилмоқта.

Манба: Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари
Миллий Ассоциацияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими