– Менга 2022 йили II гуруҳ ногиронлиги тайинлади. Ташхисим "Ревматоид полиартрит" 3чи 4чи даража мана шу йилдан бошлаб юришга қийналяпман. Айтингчи, мени умрбод нафақасига чиқишим мумкинми?

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига кура тушунтириш берилди. Унга кура, ногиронлиги бўлган шахслар – 60 ёшдан катта эркакларга ва 55 ёшдан катта аёлларга.

Кейинги 5 ва ундан ортиқ йил мобайнида ногиронликнинг I ёки II гуруҳи белгиланган, 5 йил мобайнида ДПМда тўлиқ диспансер кўригидан ўтган, реабилитация дастурлари бажарилган, шунингдек, реабилитациянинг барча турлари истиқболсиз бўлган, тиклаб бўлмайдиган анатомик-функционал бузилишлар ёки кучаядиган касалликларга дучор бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга.

Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳеч бўлмаса бири бажарилмаганда, шу жумладан, бемор реабилитация, даволаш ёки операцияни, ўқишни рад этган тақдирда, ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланмайди.

Охирги 5 йил мобайнида ногиронлик гуруҳи ўзгармаган ва кўрсатиб ўтилган давр мобайнида даволаш-профилактика муассасаларида тўлақонли диспансеризациядан ўтган, реабилитация қилиш индивидуал дастурининг барча бандлари бажарилган ҳамда кейинги реабилитация тадбирларининг барча турларининг ўтказилиши истиқболсиз бўлган III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга.

Кўрсатиб ўтилган талаблардан ҳатто бирортаси бажарилмаган тақдирда, ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланмайди.

Ногиронлиги белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахслар клиник – функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувларсиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади,бундай ҳолатларда 18 ёшгача бўлган болаларда ногиронлик 18 ёшга тўлгунгача бўлган муддатга белгиланади.

Саволга Амангул АЛЛДАМУРАТОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

© P.S.: Ғоя муаллифи: Саламат Авезов.
Болалигидан II-гуруҳ ногирони «ДЦП – (Детский Церебралный Паралич) – БЦФ – Болалар Церебрал Фалажи)» ташхиси.